Жаҳон | 07:25 / 12.06.2018
13081
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги АҚШ элчисининг қизи Трампни диктатор деб атади

Фото: REUTERS/Yves Herman

Fox News телеканали бошловчиси, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсманнинг қизи  Абби Хантсман АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни диктаторлар деб атади. ОАВ маълумотларга кўра, Хантсман буни ўзи бошловчилик қилувчи “Fox & Friends” (Fox ва дўстлар) дастурида кўрсатув меҳмони – молиячи Энтони Скарамуччи билан Трамп ва Ким Чен Иннинг Сингапурдаги учрашувини муҳокама қилаётган вақтда айтган.

“Бу икки диктаторнинг учрашувида нима юз беришидан қатъий назар, ҳозир кўраётганимиз – тарихдир”, деб айтган Хантсман. 

Кейинроқ Хантсман ушбу сўзлари учун твиттерда узр сўраган.

“Ҳеч қачон мукаммал инсон бўлишга даъвогарлик қилмайман. Барчамиз ҳаётимизда хатога йўл қўямиз, мен эса жуда кўп йўл қўяман. Энди ҳақиқатан ҳам муҳим аҳамиятга эга нарсаларга ўтамиз”, деб ёзган Хантсман.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид