Жамият | 14:26 / 12.06.2018
20486
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қудалар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади

Иллюстратив фото/i.moika78.ru

11 июнь куни Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу шаҳарда яшовчи нафақахўр А.Р. куёви Ф.М.нинг уйига келиб, унинг онаси М.Д. билан жанжаллашиб, қорин ва чап қўл қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган куёвнинг кўкрак қисмига пичоқ билан урган вақтида, куёв ҳам қайнотаси А.Р.нинг бўйин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада М.Д., Ф.М. ва  А.Р. касалхонага ётқизилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид