Жаҳон | 17:34 / 13.06.2018
16241
1 дақиқада ўқилади

Кремль Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига муносабат билдирди

Фото: ANADOLU /KEVIN LIM

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Сингапурда бўлиб ўтган саммитига муносабат билдирди.

«Бу учрашув натижаларини ҳали субстантив тарзда таҳлил қилиш керак. Бироқ, бундай учрашув рўй бергани ҳамда бевосита мулоқот бошланганини фақат маъқуллаш керак», - деди Песков.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, учрашув вазиятни бир неча ой аввал юзага келган нозик нуқтадан узоқлаштирди. Бундан ташқари, Песков Путиннинг бу масала бўйича позициясини эслатди.

«Муаммога ечим топишнинг сиёсий-дипломатик услубларидан бошқа муқобили йўқдир. Ягона эҳтимолий йўл - бевосита тўғридан-тўғри мулоқот йўли», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин бир-бирининг таклифига рози бўлганди

Мавзуга оид