17:05 / 13.06.2018
15805

Лопетеги Испания терма жамоасидан ҳайдалди

Фото: EFE

Испания термаси бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоани жаҳон чемпионатида бошқармайди.

Краснодар шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Испания қироллиги футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес шу ҳақда эълон қилди.

«Биз Лопетеги хизматидан воз кечишга мажбур бўлдик. Унга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Испания терма жамоасининг барча ходимлари билиб қўйиши керак, бизда умумий тан олинган аҳлоқ меъёрлари бор. 

Йўқ, бу хиёнат эмас. Аммо, муаммо шуки, «Реал» билан музокаралар федерацияни бохабар қилмасдан олиб борилган. Буни эътиборсиз қолдиролмаймиз. 

Лопетегининг профессионаллигига шубҳа йўқ. Аммо ишларни қоидага кўра олиб бориш керак», – деб баёнот берди Рубиалес.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лопетеги жаҳон чемпионатидан сўнг, «Реал» бош мураббийи бўлишини эълон қилган эди. Бу федерация раҳбариятини дарғазаб қилган. Ваҳоланки, уч ҳафта олдин мутахассис терма жамоа билан янги шартнома имзолаб, уни 2020 йилгача узайтирганди.  

Айтишларича, Серхио Рамос бошчилигидаги футболчилар Лопетегининг истеъфога чиқариб юборилишига қарши бўлишган.

Top