Жаҳон | 20:55 / 14.06.2018
3672
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотлари номаълум муддатга қолдирилди – ОАВ

Фото : U.S. Navy / MCS 3rd Class Casey J. Hopkins

АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотлари “номаълум муддатга қолдирилди”, деб маълум қилди америкалик мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги.  

“Корея яриморолидаги йирик ҳарбий машғулотлар номаълум муддатга қолдирилди”, деб айтган манба.

Бу хабар АҚШ-КХДР саммити якунларига кўра АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Пхеньян билан музокаралар тўғри йўналишда кетгунча АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларини ўтказмаслигини айтгандан кейин тарқалган. Трампнинг айтишича, бу катта маблағни тежашга имкон беради.

Бироқ Трампнинг сўзлари Япония ва Жанубий Кореяда таажжуб уйғотган, Пентагон эса дастлаб машғулотлар тўхтатилишидан бехабарлигини айтган.

Мавзуга оид