Жаҳон | 19:11 / 14.06.2018
13748
1 дақиқада ўқилади

КХДР вакили Путинга Ким Чен Индан мактуб берган

Фото: L!FE

Шимолий Корея Олий халқ йиғилиши президиуми раиси Ким Ён Нам Россия президенти Владимир Путинга КХДР етакчиси Ким Чен Индан мактуб топширди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Ким Ён Нам Путин билан учрашув давомида Россия президенти Ким Чен Индан хат бўлган катта конвертни топширган.

Таъкидланишича, КХДР вакили Путинга Шимолий Корея етакчисидан «самимий салом» ҳам етказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига ўз муносабатини айтганди

Мавзуга оид