Жаҳон | 12:19 / 14.06.2018
28322
1 дақиқада ўқилади

Видео: Антарктикадаги музликлар рекорд тезликда эримоқда

Фото: Видеодан кадр

Антарктикада муз рекорд тезликда эримоқда, буни иккита янги тадқиқот маълумотлари кўрсатди. Кейинчалик денгиз кўтарилиши бутун дунёдаги шаҳарлар учун фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин, дея хабар беради Guardian.

«Антарктика музликларининг эриш тезлиги сўнгги беш йил ичида уч бараварга тезлашди», - дейилади хабарда.

Олимларнинг таъкидлашича, келгуси ўн йил мобайнида чоралар кўрилмаса, эриган муз 2070 йилга бориб дунёдаги денгиз сатҳи даражасининг 25 см.дан кўпроққа ўсишига олиб келиши мумкин. Шу тариқа, умуман олганда, денгиз сатҳи 3,5 метрга ўсиши мумкин.

«Бу биз ўзимизнинг соҳилбўйи шаҳарларимиз ва жамоаларимиз ҳимоясини ишониб топширган ҳукуматлар учун ташвишланишга сабаб бўлиши керак», - дея маълум қилди тадқиқотга раҳбарлик қилган профессор Эндрю Шепард.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид