Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:36 / 15.06.2018
39755
1 дақиқада ўқилади
Криштиану Роналду шартли жазо муддати олди
Испания суди Криштиану Роналду иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда El Mundo хабар бермоқда. Унга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди.
Бироқ “Реал” Мадрид ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси тергов билан келишувга рози бўлиб, натижада 2 йиллик шартли жазо муддати олган. Роналду шунингдек 18,8 млн евро миқдорида жарима тўлаб берадиган бўлди.
Тергов ишига кўра, у 2011-2014 йилларда 15 млн евро миқдорида солиқ тўлашни “ёдидан чиқариб қўйган”.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:59
ЖЧ анонси. Ямал Роналдуга, АҚШ бутун дунёга қарши
00:53
Роналду ЖЧ-2026 фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионати эканини айтди
12:17 / 03.07.2026
ЖЧ кундалиги. Роналдуда тарихий гол, Модричда аламли якун
11:07 / 28.06.2026