08:59 / 15.06.2018
7020

Назарбоев Татаристонга борди

Фото: Қозоғистон Республикаси Президенти расмий сайти

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот хизмати хабарида айтилади.  

«Давлат раҳбари ташриф доирасида Татаристон республикаси президенти Рустам Минниханов билан учрашади, шунингдек, Қозон федерал университетига боради», - дейилади хабарда.

Қозоғистон парламенти юқори палатаси, сенати, 31 май куни Хавфсизлик кенгаши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, амалдаги президент Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилади.

Шунингдек, Назарбоев Қозоғистон ҳукумати ва парламентини қозоқ тилида ишлашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга миннатдорлик билдиргани хабар берилганди.

Top