08:24 / 15.06.2018
14237

Россия элчихонаси АҚШга чақириқ билан чиқди

Фото: AP /Alexander Zemlianichenko

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Америка ҳукуматини «Новичок» жанговар заҳарловчи модда ҳақидаги маълумотларни очиқлаш ва ўзининг кимёвий қурол захираларини йўқ қилишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Элчихона Давлат департаментига Суриядаги кимёвий ҳужумлар саҳналаштирилганини ҳам эслатган.

«Ҳаттоки Давлат департаменти матбуот котиби ҳам Сурияда бундай сценарий бўйича кимёвий қуролга алоқадор фитналар юз берганини рад эта олмаяпти. Сизларга Думада саҳналаштирилган «ҳужум» фош этилганини эслатиб қўймоқчимиз. «Новичок» ҳақидаги маълумотларни очиқланг! Кимёвий қурол захираларингизни йўқ қилинг!», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россиянинг Сурияга алоқадор навбатдаги ёлғони ҳақида маълум қилганди.

Top