Жаҳон | 21:08 / 15.06.2018
5335
1 дақиқада ўқилади

Трамп Оталар кунида Ким Чен Инга қўнғироқ қилмоқчи

Фото: Reuters /Kevin Lim

АҚШ президенти Дональд Трамп 17 июнь, якшанба - кўп мамлакатларда Оталар куни нишонланадиган кун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга қўнғироқ қилишни режалаштирмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.

"Умуман олганда, мен Шимолий Кореяга қўнғироқ қилмоқчиман", - деди Трамп ундан Оталар куни нима қилмоқчи экани ҳақида сўрашганида.

Шунингдек Америка президенти Ким Чен Инга тўғридан-тўғри у билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамини берганини маълум қилди.

Мавзуга оид