Жаҳон | 08:09 / 16.06.2018
9928
1 дақиқада ўқилади

Япония жанубига “Гаеми” тўфони ёпирилди

Фото : NASA

Япония жанубидаги Окинава оролларига “Гаеми” тўфони ёпирилиб, ўзи билан бирга кучли ёмғирлар ва шамоллар олиб келди, бир қатор ҳудудларда рекорд даражадаги ёғингарчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. 

Япония бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, тўфон марказида шамол тезлиги 20 м/cонияни ташкил қилмоқда, кучайганда эса 30 м/сониягача етмоқда. 

Об-ҳаво мутахассисларининг маълум қилишича, тўфон ёпирилган ҳудудларда ёғингарчилик тезлиги соатига 110 ммни ташкил қилмоқда. Яқин 48 соат ичида 500 ммгача ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жумладан, Окинава префектурасининг ғарбида жойлашган Ихэя аҳоли пунктида ёғингарчилик миқдори бўйича 50 йиллик рекорд қайд қилинди. 

Мутахассислар тўлқинлар кўтарилиши, селлар оқиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Тўфон жорий йилда Японияда қайд қилинган 6-тўфон бўлди. 

Мавзуга оид