Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия мудофаа вазири яна 25 млн евро сўради
Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен мамлакат қуролли кучлари молиялаштирилишини 25 млн еврога ошириш ҳақида сўради. Бу ҳақда Deutsche Welle Bild’га асосан хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлигининг хизмат фойдалануви учун ҳисоботида айтилишича, маҳкама ҳукуматдан 2021 йилгача Молия вазирлиги назарда тутган маблағдан 15 млн еврога кўпроқ тақдим этишни сўрайди.
Бундан ташқари, Германия Мудофаа вазирлиги 2022 йилда яна 10 млн евро ажратиш ҳақида мурожаат қилган.
Маҳкаманинг ўз ҳисоботида тушунтиришича, қўшимча молиялаштириш қурол харид қилиш, техника ва ходимлар бошқаруви ҳамда таъминотига оид харажатларни қоплаш учун керак.