Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда эркакни онасининг тобути босиб қолди (видео)
Индонезияда бир эркак онасининг дафн маросимида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kabar News маълум қилди.
Дафн маросимида бир неча эркак марҳуманинг тобутини ёғоч зина орқали махсус супага кўтаришаётганда, омонатгина зина бузилиб, одамлар пастга тобут билан бирга йиқилиб тушишган. Тобут марҳуманинг 40 ёшли ўғли устига тушган.
Эркакнинг ҳаётини қутқариб қолишга уринишлар фойда бермади. У шифохонага етмай жон берган. Воқеа оқибатида яна бир неча киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
22:39 / 30.03.2026
Хитойда одамларни бўш уйларда дафн қилиш тақиқланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
21:52 / 04.03.2026
Хоминаийнинг дафн маросими номаълум муддатга қолдирилди
08:56 / 27.02.2026