Иқтисодиёт | 12:48 / 18.06.2018
25611
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган жами қанча автомобиль бор?

Фото: Sputnik

2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 749 мингта автомобиль бор. Бундан «Автостат» маълумотлари дарак беряпти.

Россияда ҳаммаси бўлиб 42 миллиондан зиёд енгил автомобиль мавжуд. Шу тариқа, ундаги Ўзбекистоннинг улуши 1,5 фоиздан бир оз кўпроқни ташкил этади.

Ўзбекистон Россияга Франция (725 000), Украина (473 000), АҚШ (432 000) ва Чехиядан (429 000) кўра кўпроқ автомобиль сотди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Россияда 5 ойда қанча автомобиль сотгани маълум бўлганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид