Ўзбекистон | 10:33 / 19.06.2018
8495
2 дақиқада ўқилади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин: 

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 602-I-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:

1) 17-моддасининг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиши”;

олтинчи–ўн олтинчи хатбошилари тегишинча еттинчи–ўн еттинчи хатбошилари деб ҳисобланади.

2) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади”.

3) 29-моддасининг учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“фермер хўжаликларининг кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашадилар”;

иккинчи–ўн учинчи хатбошилари тегишинча учинчи–ўн тўртинчи хатбошилари деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 53-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади”.

Мавзуга оид