Тошкент шаҳри ҳокимияти «Чорсу»нинг ташқи кўриниши янгиланиши бўйича лойиҳаларни намойиш этди.
Ушбу лойиҳалар шаҳарнинг қиёфасини замонавийлаштиришга қаратилган. Пойтахт шаҳар ҳокимияти бу лойиҳалар бўйича фикрлар билдирилишини сўраган.
«Гўзал Тошкентнинг Чорсу бозор комплекси бутунлай янги қиёфа касб этиши кўринишида Тошкент шаҳри ҳокимияти махсус фотолойиҳа тайёрлади. Ҳамшаҳарларимиз ушбу лойиҳага қандай муносабатда бўлишлари, қизиқишлари, турли фикрлар билдиришлари, қандай хулоса қилишлари биз учун муҳим», дейилган шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабарида.