Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда сайёҳлик автобуси ЙТҲга учради, 45 киши жароҳат олган
Туркиянинг Ойдин вилоятида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 45 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Anadolu полиция ва соғлиқни сақлаш идорасидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Автобус чорраҳада тўнтарилиб кетгач, йўловчилар ва ҳайдовчи ундан чиқа олмай қолган.
Автобус сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрумдан Истанбулга қараб йўл олаётган эди.
Жароҳат олганлар яқин орада жойлашган касалхоналарга олиб кетилди. Шифокорлар маълумотига кўра, икки киши жиддий жароҳат олган ва ҳозирги вақтда оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
13:14
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
08:39 / 03.06.2026