Жаҳон | 11:08 / 20.06.2018
29677
1 дақиқада ўқилади

АҚШ кемалари Калининградга яқинлашса, нима юз бериши айтилди

Фото: U.S. Navy/AP

National Interest нашри муаллифлари хулосасига кўра, АҚШнинг «Нимиц» ва «Форд» тоифасидаги авиаташувчилари Болтиқбўйи денгизида жанговар вазифаларни бажариш учун жуда каттадир. Улар Калининградга яқинлашадиган бўлса, жанг шароитида мағлуб бўлиши эҳтимоли бор.

Нашр маълумотларига кўра, Америка авиаташувчилари Европа ҳарбий ҳаракатлар театрида маълум бир чекловларга эга. Улар учун энг катта хавф қирғоқда ҳамда денгизда жойлаштирилган қайиқларга қарши қанотли ракеталар томонидан келиши мумкин.

Шунингдек, Америка кемаларига Россиянинг П-800 «Оникс» кемаларга қарши ракеталари ҳам таҳдид уйғотади. Улар Калининград области қирғоқларидан Швеция соҳилларига қадар бўлган масофада исталган объектга аниқ зарба бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда кўп марталик космик ракета лойиҳасини ишлаб чиқиш якунланаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид