Иқтисодиёт | 16:15 / 20.06.2018
10658
1 дақиқада ўқилади

Европа АҚШ божларига жавоб қайтарди

Фото: REUTERS/Francois Lenoir

Еврокомиссия АҚШ томонидан Европа пўлат ва алюминийсига божлар жорий этилиши бўйича жавоб чораларига оид бир қарорга келди. Бу ҳақда ЕК сайтида хабар қилинган.

Аниқлик киритилишича, жавоб чоралари АҚШнинг қиймати 2,8 млрд долларлик товарларини қамраб олади. Чекловлар жума, 22 июндан кучга киради.

«ЕИнинг мувозанатлаштирувчи чоралари АҚШ божларни бекор қилмагунига қадар амал қилади. Бу ЖСТ келишувлари ва ЕИ қонунчилигига мувофиқ рўй беради», - дея маълум қилишган ЕКдан.

ЕИ Америка гуручи, апельсин шарбати, ер ёнғоқ мойи, тамаки маҳсулотлари ва турли кийим-кечакларга 25 фоизлик божлар жорий этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ҳар доим савдо урушини хоҳлагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид