Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Адам Смитнинг ишларини умуман ўқимагани тахмин қилинди
Еврокомиссиянинг савдо масалалари бўйича бош директори Жан-Люк Демарти Европарламентда АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга жорий этилган божлар бўйича ўз фикрини билдирди.
«Бу шундай кўринмоқдаки, худди на АҚШ президенти Дональд Трамп, на савдо вазири Уилбур Росс Адам Смит, Дэвид Рикардони ҳеч қачон ўқимагандек тасаввур пайдо бўлди. Улар бу шахсларни ҳаттоки танимайди ҳам», - дея маълум қилди Демарти.
Аввалроқ, Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард АҚШга нисбатан жавоб чоралари туфайли фонд бироз кучсиз салбий тўғридан-тўғри эффектини кутаётгани ҳақида хабар берганди.
Унинг сўзларига кўра, Халқаро валюта жамғармаси савдо соҳасидаги вазият туфайли Европадан сармоялар қисқариб бораётганига гувоҳ бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига яна 200 млрд долларлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026