Жаҳон | 22:30 / 21.06.2018
17488
2 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия бош вазири она бўлиш бахтига муяссар бўлди

Янги Зеландия бош вазири, 37 ёшли Жасинда Ардерн 21 июнда илк бор она бўлди. Аёл бош вазир қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда New Zealand Herald нашри маълум қилди. 

Қизча Ардерн ва унинг ҳамроҳи, Янги Зеландияда эфирга узатилувчи балиқчилик ҳақида оммавий кўрсатув бошловчиси Кларк Гейфорднинг биринчи фарзанди бўлди. 

Фото: Instagram / jacindaardern
 

Ардерн қизчаси билан бирга тушган суратни Instagram’да жойлаштирган. Она фарзанди соғлом туғилгани ва ўзи ҳам яхши эканлигини таъкидлаб ўтган.

Бу амалдаги аёл бош вазир фарзанд кўрган тарихдаги иккинчи ҳолатдир. Бош вазир бўла туриб фарзанд дунёга келтирган биринчи аёл Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бхутто ҳисобланади. У ҳам 1990 йилда қиз фарзанд дунёга келтирган.

ОАВ маълумотларига кўра, Ардерн қизи туғилиши муносабати билан 6 ҳафтага туғуруқ таътилига кетган. Унинг вазифаларини ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс вақтинчалик бажариб туради.

Мавзуга оид