Ўзбекистон | 22:50 / 21.06.2018
16618
2 дақиқада ўқилади

Халқаро армия ўйинларига тайёргарлик бошланди    

Чирчиқ гарнизонида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобил назорати (ҲАН) инспекцияси томонидан август ойида ўтказиладиган Халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақасида иштирок этувчи жамоа пухта тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради  Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тайёргарлик дастури доирасида хайрли ишга қўл урилди - ҲАН инспекцияси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҲАН ходимлари билан ўқув йиғини ташкил этилди. Унда истиқболдаги режалар, ҳарбий автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари, бартараф этилиши керак бўлган камчиликлар ҳамда АрМИ-2018 доирасида ўтказиладиган “Йўл патрули” ҳалқаро мусобақасига тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ бўлган масалаларга доир вазифалар белгиланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Йиғиндан сўнг “Чирчиқ” полигонида “Йўл патрули” мусобақаси иштирокчилари саралаш синовларидан ўтказилди. 

Танловнинг якуний натижаларига кўра, энг кўп балл жамғарган капитан Дилшод Тошпўлатов, сержантлар Абдулла Ҳакимов, Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев ва Аваз Ёқубов (техник назоратчи Икром Алимов) нуфузли мусобақада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди. 

Мавзуга оид