Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Наманганда икки киши чўкиб кетди
19 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшаган мактаб ўқувчиси С.Ч. ўз яшаш худудида жойлашган “Нўғайли” сув омборида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб, ҳаётдан кўз юмган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шунингдек, 20 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган М.М. эса маҳалласидан оқиб ўтувчи “Тешиктош” каналида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.
«Ҳурматли фуқаролар, ёз мавсумида турли чўмилиш ҳавзаларига борганда албатта, эҳтиёт чораларини кўринг, энг аввало чўмилиш тақиқланган ҳудудларда асло чўмилманг. Шуни билингки, ўрнатилган мазкур тақиқловчи белгилар бежиз қўйилмаган. Шунингдек, фарзандларингизни тақиқланган жойларга ва бошқа чўмилиш ҳавзаларига назоратсиз юборманг. Бу орқали сиз юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарларни олдини олган бўласиз», - дейилади ИИВ хабарида.