Ўзбекистон | 16:23 / 21.06.2018
8349
1 дақиқада ўқилади

Нукусда ҳам кузатув камералари ўрнатилмоқда

Нукус шаҳрининг Аллаяр Дўсназаров ва Беруний кўчаларининг 23-кичик туманда жойлашган қўғирчоқ театри яқинидаги кесишмасидаги чорраҳага кузатув камералари ва янги светoфорлар қўйилмоқда. Бу ҳақда Kruz хабар берди.

Фото: Kruz.uz

Ҳозирги вақтда ушбу чорраҳага камера ва светoфорлар ўрнатиш ва монтаж ишлари давом этмоқда. Камералар ва светoфорлар қандай жойлашганини қуйидаги суратлар орқали кўриш мумкин.

Суратдаги камералар қачон ишлай бошлаши номаълум. Тахминларга кўра, камералар ёнига фоторадар ҳам ўрнатилиши мумкин.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид