Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирободда мактаблар олди ва маҳалла кириш-чиқишларига камералар ўрнатилмоқда
Жорий йил феврал ойида Миробод туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ҳамкорлигида маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар, кўчалар, мактаблар олди, маҳаллаларнинг кириш-чиқиш нуқталари ҳамда савдо объектлари атрофида ўрнатилаётган видеокузатув камераларининг йўриқномалар талабларига мувофиқлиги юзасидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Фото: ИИВ
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» маркази мутахассислари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида ўрнатилаётган интеллектуал видеокузатув камераларининг техник параметрлари белгиланган талаб ва стандартларга тўлиқ мос эканлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, Миробод туманида амалга оширилаётган ишлар республика бўйлаб интеллектуал видеокузатув тизимларини жорий этишда намуна сифатида хизмат қилади.

Йўриқномалар асосида ўрнатиладиган замонавий камералар келгусида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш ва “иссиқ изидан” фош этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
09:05 / 27.03.2026
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
14:01 / 24.03.2026
Тошкентда ЯҲМ ўсиши бўйича Миробод етакчи бўлди
12:56 / 12.03.2026