Ўзбекистон | 18:00 / 21.06.2018
108362
1 дақиқада ўқилади

«У эски замоннинг одами». Президент Улуғбек Иноятовнинг ишдан олинишига изоҳ берди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йиллик якуни бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатига бағишланган видеоселекторда Халқ таълими вазирлигида бошланган ислоҳот ҳақида гапирди.

«Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча шунча тажрибаси бор Иноятовни (Халқ таълими вазири - таҳр.) ишдан олиб ташладим. Ўрнига Шерматовни қўйдим.

Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, бирорта таклиф бермади.

Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди.

Энди Шерматовни тайинладик. У информацион технологияларни жорий қилади.

Эски жамоадан битта ёшлар бўйича муовин қолди (Алишер Саъдуллаев - таҳр.). Вазирликнинг ҳудудий таълим бошқармалари, туманлардаги бошқармалар раҳбарларини ишдан олишга топшириқ бердим», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» манбаси.

Мавзуга оид