Жаҳон | 16:20 / 22.06.2018
12085
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кучли денгиз замбараги қайси давлатда пайдо бўлиши маълум

Ҳарбий кема-ташувчида ўрнатилган, денгизда жойлаштирилувчи электромагнит рельсли замбарак Хитой ҳарбий-денгиз кучлари арсеналида 2025 йилда пайдо бўлиши керак. Бу ҳақда CNBC АҚШ разведкаси ҳисоботига асосан хабар берди.

Хитой ҳозирги вақтда қуролни синовдан ўтказмоқда. Унда снарядларни ҳаракатлантириш учун порохнинг ўрнига электромагнит майдон энергияси қўлланилади. Бундай рельсли замбарак 90 сония ичида 200 километрдан ортиқ бўлган масофадаги объектга зарба бериши мумкин, дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, дунёдаги энг қудратли бу ҳарбий-денгиз замбараги 2025 йилга келиб урушда фойдаланиш учун яроқли бўлади.

АҚШ махсус хизматлари тахминига кўра, бундай қуролда ишлатилувчи патронларнинг ҳар бири 25 мингдан 50 минг долларгача туради.

Мавзуга оид