1917 йил. Ҳали Биринчи жаҳон уруши давом этаётганди. Бир томонда Антанта ҳарбий иттифоқига бирлашган Британия, Франция ва Россия, бошқа томондан Германия, Австрия-Венгрия империялари бир-бирига қарши жанг қиларди.

1917 йил октябрда Россияда давлат тўнтариши уюштирилади. Ўзларини «советлар» деб атаган жиноий тўда халқни ўз томонига оғдиради ва муваққат ҳукуматни ағдариб ташлайди.

Шундан сўнг советлар Биринчи жаҳон урушидан чиққанини эълон қилади ва «душман» Германия билан сулҳ тузади. Бошқалар эса урушни давом эттиради.

Гарчи Россия «ўйиндан чиққан» бўлса ҳам бу Британия ва Францияга Германия устидан ғалаба қозонишга халал бермайди.

Ҳар икки давлат қўшинлари 1917 йил охиригача Германия армиясини Нидерландия ва Белгия ҳудудидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлишади. Германиянинг мағлуб бўлиши ойдинлашиб қолади.

Ана шундай вазиятда Канада ҳудудида Антанта давлатлари учун АҚШдан ёқилғи ва портловчи моддалар олиб келаётган кема бошқа бир кемага урилиб портлаб кетади.

Биринчи жаҳон урушида Германия, Австрия-Венгрия империялари, Италиядан иборат Учлар иттифоқи ва Россия, Британия империялари ҳамда Франциядан иборат Антанта бир-бирига қарши уруш олиб борган.

Ҳодиса

1917 йил 3 декабр куни Биринчи жаҳон урушидан вайрон бўлган Белгия аҳолиси учун Ню Йоркдан ҳуманитар ёрдам юклаган Норвегиянинг «SS Imo» кемаси Канаданинг Ҳалифакс портига киради.

Бу порт Янги Шотландия провинциясида жойлашган бўлиб, уни Бедфорд-Бэйсин бўғози сувлари ювиб туради. Кема Ҳалифакс портида бўш жойига кўмир ортиши ва 5 декабр куни йўлга чиқиши керак эди.

Кўмир кечикиб келади ва уни юклагунча кема йўлга чиқишга кечикади ва яна бир кун қолади. 6 декабр куни «SS Imo» йўлга чиқишга ҳозирланаётган пайтда портга Франциянинг «Монблан» ҳарбий кемаси яқинлашади.

«Монблан» ҳам Ню Йоркдан қайтаётган эди ва унга Франция армияси учун ўқ-дори, ёқилғи ва бош маҳсулотлар ортилганди.

Франция кемасининг узунлиги 97,5 метр, эни 13,6 метр, юк кўтариш қуввати 3 121 тонна эди. Ўшанда унга:

  • 2300 тона тринитрофенол (пикрин кислотаси);
  • 200 тонна тротил;
  • 10 тонна пироксилин портловчи моддаси;