Жаҳон | 21:50 / 07.07.2024
12400
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг Sahand эскадрон мина ташувчи кемаси таъмирлаш чоғида ёнбошлаб қолди

Ҳарбий кема мувозанатини йўқотиб, ёнга оғиб қолган. Аварияга балласт цистерналарнинг носозлиги ёки уларга сув кириши сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган кемасозлик корхонаси рахбари. Жабрланганлар бор.

Фото: Tasnim агентлиги

Эроннинг Sahand эскадрон мина ташувчи кемаси мамлакат жанубида, Кўрфаз соҳилида жойлашган Бандар Аббос кемасозлик корхонасида таъминланаётган чоғда ёнбошлаб қолган, деб хабар беради Эроннинг Tasnim агентлиги.

Кема балласт цистерналарнинг носозлиги ёки уларга сув кириши сабаб мувозанатини йўқотган.

ISOICO кемасозлик корхонаси бош директори Салмон Зарбийнинг ISNA агентлигига билдиришича, аварияга сабаб балласт цистерналарининг носозлиги ёки таъмирлаш чоғида кеманинг валлари жойлашган қисмига сув кириши сабаб бўлган. Кема қисман чўккан.

IRNA хабарига кўра, воқеада жабрланганлар бор.

Эронда ясалган Sahand эскадрон мина ташувчи кемаси 2018 йилнинг декабрида Бандар Аббосда сувга туширилган. У олти йил давомида ясалган. Кема «ер–ер» ва «ер–ҳаво» типидаги ракеталар ва замонавий радиолокацион станция билан жиҳозланган. Эскадрон мина ташувчи кема беш ой давомида қўшимча қувватланишсиз денгизда сузиши мумкин, унда вертолёт майдончаси ҳам бор.

Кема сувга туширилган чоғда Эрон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони бўлиб ишлаган Ҳуссайн Хонзодий Sahand «энг замонавий ҳарбий кема» эканини таъкидлаб, у «радарлардан яширина олиши мумкинлиги»ни айтган эди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид