Жаҳон | 22:43 / 23.06.2018
2301
1 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири олган совғаси учун 100 доллар жаримага тортилди

Фото: Adrian Wyld/Canadian Press

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат провинцияларидан бирида олинган совғани декларация қилмагани учун 100 долларжаримага тортилди. Бу ҳақда CBS хабар бермоқда.

Таъкидланишича, гап икки жуфт қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклар ҳақида кетмоқда. Трюдога уларни Канада провинцияларидан бирининг раҳбари совға қилган. Этика бўйича кузатув органи мамлакат бош вазирига Манфаатлар можароси тўғрисидаги қонунни бузгани учун 100 доллар миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

Сиёсатчининг матбуот котиби Элеанора Катенаро сўзларига кўра, гап «маъмурий хато» ҳақида кетмоқда. Унинг аниқлик киритишича, бош вазир декларация шаклини нотўғри тўлдирган, холос.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид