Жамият | 20:04 / 23.06.2018
11003
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда электрон ойлик йўл чипталари жорий этилмоқда

2018 йилнинг 23 июнь кунидан бошлаб, шаҳар жамоат транспортида (автобусларда) ойлик йўл чипталарининг (АВ, Ў, Т, Н) сериялари электрон кўринишидаги карталарга ўтказилиб, сотилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берган.

Ушбу электрон кўринишидаги карталарни 2018 йил 1 июлдан бошлаб, шаҳар жамоат транспортларида (автобусларда) фойдаланиш мумкин.

Электрон кўринишдаги карталарни ойлик йўл чипталари ва жетонлари сотиш шохобчалардан харид қилиш мумкин. 

Мавзуга оид