Ўзбекистон | 12:50 / 25.06.2018
12095
2 дақиқада ўқилади

Сеул кўчаси инвестициясига тендер эълон қилинди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сеул кўчаси инвестициясига тендер эълон қилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатларининг дўстона муносабатларини таъкидлаш мақсадида Байналмилал кўчаси Корея услубида реконструкция этилиши маълум этилган эди. Ҳозирда Байналмилал кўчасининг номи Сеул кўчасига ўзгартирилиб, Бешёғочдан Оқтепагача бўлган қисми таъмирланиши ва пойтахтнинг энг чиройли масканларидан бирига айлантирилиши режалаштирилган. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Кўчанинг ташқи кўриниши ўзбек ва корея архитектурасига хос бўлган рамзларни ва хусусиятларни ўзида мужассам этади ва икки халқ маданияти орасидаги кўприк сифатида хизмат қилади. Янги бошланган ободонлаштириш ишларининг асосий мақсадларидан бири бу икки халқга хос бўлган ландшафт элементлари, ранглар гаммаси ва архитектурасидан келиб чиққан ҳолда умумий, бирлашган дизайн яратишдир, дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳозирда янги реконструкция лойиҳаси устида Жанубий Кореядан таклиф этилган мутахассислар ва Ўзбекистон архитекторлари ишлашмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ушбу лойиҳага инвестиция қилиш масалалари бўйича фейсбукдаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий саҳифасига мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид