Жаҳон | 09:50 / 25.06.2018
2595
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Эрдўғаннинг президент сайловларида ғолиб бўлгани расман маълум қилинди

Фото: dunya.com

Туркиянинг Олий сайлов кенгаши раҳбари Сади Гувен мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 24 июнда ўтган президент сайловларида мутлақ кўп овоз олганини эълон қилди. 

Шунингдек, парламентга ўтиш учун зарур бўлган 10 фоизлик чегарадан Адолат ва тараққиёт партияси, Миллий ҳаракат партияси, Халқ-республика партияси, Яхши партия ва Халқлар демократияси партияси ўтган.

Сайловларнинг якуний натижалари шикоятлар кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида маълум қилинади.

Эрдўған 52,5 фоиз овоз билан 1-турнинг ўзида ғолиб бўлди. Унинг асосий рақиби Муҳаррам Инже 30,7 фоиз, қолган номзодлар – Салоҳитдин Демиртош 8,4 фоиз, Мерал Акшенер 7,3 фоиз, Тамал Карамуллаўғлу 0,9 фоиз ва Догу Перинчек 0,2 фоиз овоз тўплаган.

Парламент сайловларида ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 42,4 фоиз овоз, Миллий ҳаракат партияси 11,1 фоиз овоз тўплаган. Шу тариқа бу партияларни бирлаштирувчи Халқ альянси парламентда кўпчилик ўринни олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид