Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17та штат Трамп маъмуриятини мигрантлар сабаб судга берди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти мигрантлар оиласини «шафқатсиз ва ноқонуний» ажратишда айбланди. Бу борадаги тегишли даъво аризаси 17та штат ва Колумбия округи бош прокурорлари томонидан берилди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Сиэттл округ судига келиб тушган ҳужжатда айтилишича, Трамп маъмурияти Лотин Америкаси давлатларидан келаётган мигрантларга душманлик кайфиятида бўлиб, уларга зарар етказмоқчи.
АҚШ президентининг 20 июндаги фармони ноқонуний мигрантлар оиласини, улар қўлга олинганида ажратишни тақиқлайди. Бироқ, даъво аризаси муаллифлари бу ҳужжатни «хом хаёл» деб аташди.
БМТ июнь ойи бошида АҚШ миграция сиёсати танқид остига олди. Унинг доирасида мамлакатга келган ноқонуний муҳожирлар фарзандлари ўз ота-оналари билан бирга қўлга олинарди. Ташкилот матбуот котиби Равина Шамдасанининг маълум қилишича, бундай чоралар бола ҳуқуқларига зиён етказади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026