12:37 / 27.06.2018
3103

Мундиал рекордлари янгиланишда давом этмоқда

Фото: AP

Кечаги Дания-Франция учрашувида ҳисоб очилмади ва натижада мундиалнинг 0:0 ҳисоби қайд этилмаётган ўйинлари сериясига нуқта қўйилди.

Ушбу баҳсга параллел равишда бўлиб ўтган Австралия – Перу (0:2) ўйинини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, нурсиз дуранг натижа кузатилмаган ўйинлар занжири 38та учрашувдан иборат бўлди.

Қайд этиш жоиз, 23 июнь куни ЖЧ-2018нинг 27-ўйинида узлуксиз тарзда голсиз якунланаётган учрашувлар сони бўйича мундиаллар рекорди ўрнатилганди. Бундан аввал ЖЧ-1954нинг кетма-кет 26та баҳсида 0:0 ҳисоби кузатилмаган.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top