Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФА кўтарма пулларга барҳам беради, ойлик ва мукофотларни эса чеклайди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси бирор клубнинг йилни қарздорлик билан ёпишига йўл қўймайди, деб хабар беради ЎФА сайти.
2018 йилги ёзги трансфер ойнасидан бошлаб, маошини ололмаётган футболчилар ва мураббийлар шикоят аризасини максимум 2 йил ичида ёзиши керак бўлади. Бундан келиб чиқадики, 2016 йилнинг июнь ойигача бўлиб ўтган ишларни кўриб чиқиш масаласини ЎФА ҳамда ПФЛ ўз бўйнига олмайди.
Тўғри, Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексининг 150-моддасида умумий даъво муддати 3 йил деб кўрсатиб ўтилган. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби масалаларни Халқаро футбол уюшмасининг талаби асосида ишлаб чиқади, яъни, ФИФА низомларига бўйсунади.
ФИФАнинг “Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми” тўғрисидаги регламенти 25-бўлим 5-бандида шундай деб ёзилган: “Футболчилар мақоми бўйича қўмита, Баҳсли вазиятларни (можаролар) ҳал қилиш бўйича палата, шунингдек, Якка тартибдаги суд ҳамда Можароларни ҳал қилиш бўйича палата суди ўз ваколатига кирувчи ҳар қандай ишни у содир бўлганига икки йил тўлгач, кўриб чиқмайди. Икки йил муддатгача берилган даъво аризалари эса индивидуал тарзда ўрганиб чиқилади”.
2019 йилги мавсумдан бошлаб ПФЛ барча учун бир турдаги шартномаларни жорий қилади. Томонлар шартнома шартларини ўзаро келишиб олиши ва унга қўшимча бандлар киритиши мумкин. Бироқ ундаги масалалар тартибли бўлиши шарт. 2018 йилдан қарздорлиги қолиб кетаётган футболчилар ва мураббийлар, 2019 йилги мавсум учун имзо чекмайди.
Кўтарма пуллар масаласи эса ПФЛ томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Яқин орада бундай пуллар футболчини етиштириб берган мураббий ҳамда мактаблар учун сарф этилиши борасида қарор чиқиши катта эҳтимол. На футболчи, на мураббий ва на бирор-бир раҳбар ҳали кўрсатилмаган натижаси учун тайёр пул олмайди. Ойлик, мукофот пуллари масаласида клублар ва футболчилар ўзаро келишиб олиши мумкин. Зеро ютуқ учун бериладиган мукофотни тўғри тушунса бўлади. Йил бошида юз миллионлаб пулни ўзлаштириб оладиган футболчидан эса яна қандайдир мотивация кутиш мантиқсиз. Ўз навбатида ҳар қандай мукофотда ҳам меъёр бўлиши лозим. Клублар қачонки хусусий бўлса, пулни ўзи истаганича сарф этавериши мумкин. ЎФА ва ПФЛ ўша меъёрни ҳам кўрсатиб беради, дейилади ЎФА хабарида.
Мавзуга оид
17:55 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги асосий либоси ESPN рейтингида охирги учталикка кирди
12:06 / 20.05.2026
Нидерландия футбол федерациясига ўртоқлик ўйини учун пул тўланмайди — ЎФА
22:37 / 22.04.2026
27 миллион машмашаси: ўзбек клублари бюджетдан пул ола бошлади
21:37 / 10.04.2026