7 ёшдан 70 ёшгача – бу тадбир барча учун!
Миллатлараро тинчлик ва тотувликка йўл
“Олимпиада мен учун муҳаббат, тинчлик ва халқлар бирдамлигидир”, – деган эди машҳур спорт ва кино устаси Жеки Чан. Дарҳақиқат, спорт халқларни бир-бирига яқинлаштиради ва айни асосда, кенг миқёсда халқлар ўртасида тинчликка кўприк сифатида хизмат қилади.

7 ёшдан 70 ёшгача
Куни кеча 23 июнь Халқаро Олимпия кунининг 70 йиллиги муносабати билан Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси ва Ўзбекистонда инновацион қурилиш компаниялардан бири бўлган Real House бренди бош ҳомийлигида пойтахтимизнинг “Миллий” стадионида “Olympic Day” миллий марафони ўтказилди. Тадбир 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган номдор ва ҳаваскор енгил атлетикачилар, спорт ихлосмандлари ва юртимиз эстрадаси юлдузларининг ўзаро иштирокида икки босқичда юқори савияда бўлиб ўтди.


Ғалаба нашидаси
Тадбирнинг кундузги қисмида бир неча ёш йўналишлари ва енгил атлетиканинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди ва ғолиблар аниқланиб, тадбирнинг бош ҳомийси “Real House” бренди ва Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Юлдузли шоу
“Olympic day” тадбирининг иккинчи қисми кеч соат 18:00да спортчиларнинг қизғин чиқиши билан давом эттирилди. Тадбирнинг кўнгилочар қисмида “Миллий” стадионда йиғилган кўп сонли томошабинлар эътиборига элимиз суйган санъаткорлар ва ўзбек шоу-бизнеси намоёндалари иштирокида концерт дастури ва футбол-шоуси намойиш этилди. Юлдуз Усмонова, Тоҳир Содиқов, Райҳон ва бошқа бир қанча элимиз aрдоқлаган санъаткорлар иштирокидаги тадбир ташриф буюрганларга хуш кайфият улашди.



Тадбирнинг якунловчи қисми футбол-шоуси ғолиб бўлган жамоага тадбирнинг бош ҳомийси “Real House” бренди ва Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари топширилиши жараёни билан якунланди.

Юртимизда спорт хайрихоҳлари кўпайсин!
“Olympic Day” каби ижтимоий-маданий тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши, албатта, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спортга муҳаббатни шаклланишига кўп жиҳатдан хизмат қилиши турган гап. Айни турдаги тадбирлар юқори савияда ўтиши, албатта, тадбир ташкилотчиларининг машаққатли меҳнати ва ҳомийлик ташкилотларининг хайрихоҳлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Тадбирнинг бош ҳомийси “Real House” бренди республикамизда спортнинг ривожланиши учун хайрихоҳ брендларнинг энг илғори десак муболаға бўлмайди.
Биз билан суҳбатда “Real House” бренди маркетинг менежери Бахтиёр Абдуваҳобов компания олимпияда спортини қўллаб-қувватлаш орқали келажакда ватанимиздан янада кўпроқ Олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшишдан мамнун экани ва компания келажакда олимпия спортининг ривожи учун спорт соҳасидаги бошқа тадбирларни ҳам қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.
“Real House” бренди қурилиш соҳасида ёш ва инновацион брендлардан бири бўлиб, бугунги кунгача пойтахтимизнинг гўзал қиёфасини яратиш бўйича бир қанча муваффақиятли турар уй-жой лойиҳаларини (хусусан, “Ойдин” , “Паризод” , “Юлдуз” , “Навбаҳор” , “Пойтахт гавҳари” , “Миробод” турар уй-жой комплекслари шулар жумласидан) якунлаб, ўз фойдаланувчиларига топшириб келмоқда.

Агар юртимизда спортни қўллаб-қувватловчи мана шундай жонкуяр ташаббускорлар ва ҳайрихоҳ ҳомийлар сони ошса, насиб этса, Токио-2020 Олимпиадаси Ўзбекистон Олимпиадаси бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:00
-
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
Жамият | 07:53
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
Мавзуга оид

23:01 / 17.05.2025
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди

18:25 / 24.02.2025