Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади
Бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари яримфиналда Япония ўсмирларига пенальтилар сериясида ютқазди.
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқолмади.
19 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Японияга қарши яримфинал ўйини 28-дақиқасида Асилбек Алиев пенальтидан ҳисобни очди. Шундан сўнг, ўзбекистонликлар сўнгги сонияларгача ҳисобда олдинда борди, бироқ ғалабани ушлаб қололмади: Чимезикай томонидан урилган гол баҳсни пенальтилар сериясига ўтказди.
Пенальтилар сериясида рақибнинг қўли баланд келди - 3:2.
Энди Япония ўсмирлари 22 май куни финалда Хитой – Австралия ўйини ғолиби билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 1-турида ўзбекистонликлар Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин жаҳон чемпионати ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритган эди. Чунки гуруҳдаги яна бир рақиб КХДР чемпионатда иштирок этишдан бош тортди. 2-турда Австралия 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Чоракфиналда Жанубий Корея ортда қолдирилди (2:2, пен. 5:3).
U17 Жаҳон чемпионати шу йил ноябрь – декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:06 / 21.05.2026
Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди
23:46 / 16.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги яримфиналига чиқди
22:57 / 13.05.2026
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади
21:07 / 13.05.2026