Қоракўлчилик тармоғини ислоҳ қилиш таклиф этилди
«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида қоракўлчилик тармоғини ислоҳ қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
«Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади. Маълумки, қўй қанча кўп марта туғса, кейинги қўзилари олдингиларига қараганда соғлом ва зотдорроқ бўлиб бораверади. Сифатли қоракўл териси олиш учун 2-3 марта туғган энг зотдор она қўй энг сифатли, зотдор қўзилар берадиган маҳал сўйиб юборилади. Шу билан сифатли, зотдор қўйнинг насли қирқилади ва далада асосан зотсиз қўйларгина ўсишга қолади. Қўйлар кўпайишда геометрик прогрессия асосида кўпаяди», - дейилади мурожаатда.
Қўй-қўзиларни кўпайтиришга эътибор берилса, сифатли қўй гўшти ва гўшт консервалари, қўй сути ва сут маҳсулотларининг янада самарали ва сифатли тарзда тайёрланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, жун маҳсулотлари, қўй терисидан яримтайёр ва тайёр товарлар ишлаб чиқариб, қўйнинг ички аъзоларидан тиббий препаратлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш орқали қоракўл теридан олинадиган фойдадан кўра ортиқроқ иқтисодий фойда олишимиз мумкин бўлади.
«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қоракўлчиликни қонунчилик билан тартибга солишни таклиф қиламиз», - дейилади мурожаат матнида.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024