Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: Трамп Россияни G7’га Қрим бўйича шартларсиз қабул қилишга тайёр
Фото: REUTERS/Leah Millis
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Москванинг халқаро ҳамжамиятга қайтишини «аниқ» деб баҳолайди ҳамда «ён бериш» унга Қримни Украинага қайтармай туриб, G7’га қўшилиш имконини беради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.
Кутилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг бўлажак учрашуви жойи ҳамда санасини ҳар икки томон 28 июнь куни расман эълон қилади.
Майк Помпео Россиядан айнан қандай «ён бериш» кутилаётганини айтмади, бироқ, Трамп ҳамон Россия «Қримни 2014 йилда ноқонуний равишда ўзига қўшиб олгани», бу G7’дан четлатилишга олиб келгани борасидаги позициясига содиқ қолаётганини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинани қачон ҳурмат қила бошлаши айтилганди.
Мавзуга оид
22:15 / 29.12.2025
Россия Украинани Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилганликда айблади
18:11 / 29.12.2025
“Госпиталга бориш учун қўлимда граната портлатдим” – Россия армиясига ёлланган шахс қамалди
14:18 / 29.12.2025
ЗАЭС яқинида таъмирлаш давомида ўт очиш вақтинча тўхтатилди
14:10 / 29.12.2025