Ўзбекистон | 17:55 / 29.06.2018
29394
1 дақиқада ўқилади

1 августдан қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади

Иллюстратив фото/Sputnik

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.

Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ортишига, юртимиз тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид