Жаҳон | 23:01 / 29.06.2018
3452
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Жанубий Кореядаги қўшинлари штабини Сеулдан олиб чиқди

Фото: EPA\UPG

АҚШ қуролли кучларининг Жанубий Кореядаги кўмондонлик тузилмалари Сеулдан 70 км узоқликдаги янги бош қароргоҳга кўчирилди. Бу ҳақда АР маълум қилди.

Таъкидланишича, АҚШнинг Жанубий Кореядаги қўмондонлиги бош қароргоҳи АҚШ қўшинлари бу мамлакатда жойлаштирилгандан кейин 70 йил давомида Сеулнинг Ренсан туманида бўлган.     

Янги бош қароргоҳ Пхентэк порти яқинидаги Кэмп Хампфрис ҳарбий объекти ва ҳарбий-ҳаво кучларининг базасида, 1,5 минг гектар майдонда жойлашган. Бу АҚШнинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Базанинг қурилишига 11 млрд доллар сарфланган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид