Жаҳон | 01:03 / 29.06.2018
2584
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда этник ихтилоф 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: РИА Новости

Эфиопия ғарбидаги этник ихтилоф сабабли камида 10 киши ҳалок бўлди, 38 киши жабр кўрди. Бу ҳақда мамлакатнинг адлия ва хавфсизлик бюроси раҳбари Динса Бейенага иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий Fana TV телеканали маълум қилди.      

Телеканал маълумотларига кўра, ихтилоф Бенишангул-Гумуз вилоятидаги Асоса, Шеркол ва Мао-комо шаҳарларида юз берган.  

Маълум қилинишича, полиция ихтилофни авж олдиришда гумон қилиб 46 кишини қўлга олган. Ҳозирда вазият тинчланган.

“Синьхуа” ахборот агентлигининг маълум қилишича, ихтилоф 3 кундан бери давом этмоқда. Можарога эса икки кишининг жанжали сабаб бўлган ва у турли этник гуруҳлар вакиллари ўртасидаги низога айланиб кетган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид