Жамият | 10:38 / 29.06.2018
3832
3 дақиқада ўқилади

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари адлия органлари томонидан тикланмоқда

Жорий йилнинг 13 апрель куни давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан ҳудудларда туманлар (шаҳарлар) Адлия бўлимлари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги Адлия бўлимлари томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Адлия бўлимларининг Фармонда белгиланган асосий вазифаларидан бири ҳисобланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасида зарур чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидлаш жоизки, мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ҳудудларда фуқаролар иштирокида сайёр қабуллар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган давр мобайнида 300 га яқин сайёр қабуллар ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг 350 та мурожаатлари Адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилди. Шундан, 77 таси қаноатлантирилди ва фуқароларнинг турли муаммоли масалалари юзасидан қабул қилинган 190 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Мисол учун, Зангиота туманида яшовчи фуқаро Ў. Базарбаев 5 июнь куни Адлия бўлимига “Ҳамкорлик” уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати туман Адлия бўлим томонидан кўриб чиқилиб, фуқарога тўланмаган 2 300 000 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро А. Рахмонов 20 июнь куни Адлия бўлимига уй-жойи кадастр ҳужжатларини 7 йилдан буён расмийлаштиролмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати туман Адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Бўстонлиқ тумани ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри бўлимида уй-жойи кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш мақсадида Адлия бўлимлари томонидан 500 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятининг давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш ва сайёр нотариал харакатларни амалга ошириш тизимли равишда давом эттирилиб, ўтган давр мобайнида 1 800 дан ортиқ сайёр нотариал харакатлар амалга оширилди.

Ҳурматли фуқаролар бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш бўйича ҳудудий Адлия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид