Жаҳон | 23:07 / 29.06.2018
17746
2 дақиқада ўқилади

Хитойда олти боғча тарбиячиси бир эркакни жип остидан чиқариб олди (видео)

Хитойнинг Гуань уездида 6 боғча тарбиячиси жип остида қолиб кетган эркакни машина остидан чиқариб олди.

25 июнь эрталаб аёллар тарбияланувчилар билан бирга сайрга чиқишганда, боғча дарвозаси ортида улар кўз ўнгида йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Йўл четида ўтирган эркак унинг ёнидан ўтиб кетаётган Toyota Land Cruiser машинаси остида қолиб кетган. Ҳайдовчи эркакни пайқамай қолган ва уни уриб юборгандан кейингина машинасини тўхтатган.

Шундан сониялар ўтмасдан, 50 ёшли жабрланувчи ёрдамга келган тарбиячилар томонидан кроссовер остидан чиқариб олинган. Аёллар йўлдан келаётган бақириқни эшитиб, дарҳол ёрдамга ошиқишган ва машинани кўтариб, эркакни чиқариб олишган.

Воқеа жойига келган тез ёрдам машинаси эркакни оёғи синган ҳолда шифохонага олиб кетган. Воқеадан хабар топган ОАВ ходимлари жасур аёллардан интервью олгани воқеа жойига келишган. Боғча маъмурияти болалар кўз ўнгида одамнинг ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатилган бундай шахсий ўрнак ўсиб келаётган авлодни тарбиялашнинг энг яхши йўли эканлигини фахр билан айтган.

Мавзуга оид