Фан-техника | 15:50 / 29.06.2018
6267
5 дақиқада ўқилади
Реклама

LG NeoChef​ микротўлқинли печ: ошхонангиздаги бош ошпаз

Микротўлқинли печ - уй шароитида пишириш учун етарлича вақт тополмайдиганлар учун ажралмас уй жиҳозидир.

Фото: LG

Замонавий дунёда, одатда, оиланинг барча аъзолари ишлайди, шунинг учун аччиқ бир савол туғилади: “Ким егулик тайёрлайди?“. LG NeoChef​ микротўлқинли печи билан сиз уй юмушларини бажаришда вақтни иқтисод қиласиз, барча оила аъзоларингиз эса худди ресторандаги каби мазали кечки овқатдан баҳраманд бўлади. Бу барча яқинларни тансиқ таомларга бой дастурхон атрофида жам қилиб, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш учун ёрдам берадиган ишончли ва синалган техника.

Фото: LG

Технология мукаммаллиги: Смарт Инвертер

Смарт Инвертер – бу магнетрон нурланишни максимал қувватда эмас, балки уни танланган пишириш режимига мос равишда бошқарадиган ва одатдагидан кўра овқатни 1,5 баробар тезроқ иситишга имкон берувчи ноёб технология. 200 дан 1100 ватт.гача бўлган кучланишни бошқариш таомни бир маромда тайёрлашга кафолат беради. Маҳсулотни тайёрлаш сифати ортади - таомни куйдириб ҳам юбормайсиз, бир маромда иситасиз ва инвертор хусусиятига эга бўлмаган микротўлқинли печлар билан содир бўладиган бошқа майда кўнгил хираликлардан йироқ бўласиз. Ўта сезувчан сенсорли бошқарув техника билан ишлаш жараёнини енгиллаштиради ва микротўлқинли печни ҳақиқий ақлли қурилмага айлантиради.

Фото: LG

Аниқ нишон!

I Wave спираль бўйлаб микротўлқин ҳаракати технологияси туфайли таомга иссиқлик чуқур ва бир маромда етиб бориб, унинг нафақат ички қисми, балки четлари ҳам бир хилда исийди. Бунда тўлқиннинг бутун бўлма бўйлаб тарқалишига ёрдам берувчи печнинг ички деворлари тузилиши ҳам муҳим ўрин тутади. Сиз фақатгина таомнинг бир қисмига таъсир қилган ҳароратни эмас, балки таом учун керакли бўлган ҳароратни оласиз. Ва, сиз ундаги иссиқ ликопча ҳамда совуқ таомни бутунлай эсдан чиқаришингиз мумкин, LG NeoChef​ билан бу ҳодиса содир бўлмайди.

Фото: LG

Биргина уриниш

LG NeoChef​’нинг яна бир рад этиб бўлмайдиган афзаллиги - таом тайёрлаш автомат режими. Бу ниҳоятда қулай ва микротўлқинли печдан ҳатто болалар ҳам фойдаланишига имкон беради. Шунчаки биргина тугмани босинг ва ресторандаги каби мазали тансиқ таомдан баҳраманд бўлинг. Уй йогуртини, эритилган пишлоқ ёки шоколаддан тансиқ егулик, қовурилган ёки пиширилган таомлар тайёрлашингиз мумкин. Махсус карбон толаси иситиш элементи туфайли гриллда сабзавот ёки гўштни кўмирда мисоли қовурилгандек пишириб кўринг. Карбон толаси юқори даражада иссиқликни сингишини таъминлайди.

Фото: LG

Агарда сиз печ ичида нима мўъжизалар содир бўлаётгани билан қизиқсангиз, хавотир олманг, печ ичи тутун бўлмайди ва таом пишиш жараёнини ёрқин, узоқ муддатли ва энергия тежайдиган LED-ёритгич ёрдамида кузатиб туришингиз мумкин.

Фото: LG

Қулай функция – олти бурчакли мустаҳкам айланувчи ва икки килограммгача оғирликни кўтарувчи столча таом тайёрлаш жараёнини янада осонлаштиради.

Фото: LG

Тозалик ва саломатлик

ЛГ НеоЧефнинг барча микротўлқинли печлари Easy Clean тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу махсус қоплама техникани тозалаш жараёни сезиларли равишда қисқартиради ва вақтингизни ҳам тежайди. Сиз ички бўлманинг устки қисмини осонгина тозалаш воситаларисиз тозалаб олишингиз мумкин. Печни дастлабки ҳолатига келтириш учун губка билан бир неча марта ички бўлма қопламаси бўйлаб артиб чиқинг. Бактерияларга қарши қоплама эса маҳсулотларингизни микроб ва бактериялардан ҳимоялайди.

LG NeoChef​ микротўлқинли печни харид қилиш, шунингдек нархлари билан қуйидаги дўконлардан билиб олишингиз мумкин:

- “Флешка“ технобозори дўконлари (собиқ “Малика“)

- “Ипак йўли“ бозори (собиқ Абу-Сахий)

- «MEDIAPARK»

“Credit Asia”

“Texnomart” тармоқ дўконлари

- “Next” СКМдаги LG’нинг расмий дўкони

Ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқларда LG Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan

Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

Фото: LG

LG маҳсулотларига техник хизмат кўрсатишга оид бўлган саволлар бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: 0−800 120−22−22. Бу рақамга қўнғироқ қилиш Ўзбекистон аҳолиси учун бепул. Муҳим: Рақамни тўлиқ териш керак.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид