Жамият | 01:58 / 30.06.2018
11062
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда велопатруллар фаолияти йўлга қўйилди

Хоразм вилояти ички ишлар органлари тизимида велосипедли патруллик гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хоразм вилоятида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида, Хоразм вилояти ИИБ патруль-пост хизмати батальони таркибида велосипедли патруллик гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Велосипедда патруллик қилиш ички ишлар ходимлари учун тунги пайтларда, кўп қаватли уйларнинг олдида ҳаракатланишда ортиқча шовқин чиқармаслиги, шунингдек йўлакчалардан ҳаракатланиш имкониятининг мавжудлиги билан қулайлик яратмоқда.

Бундан ташқари илгари пиёда патрулликни амалга ошириб келган ходимлар велосипедли патруллик гуруҳларига айлантирилиши натижасида уларнинг хизмат ҳудудларини кенгайтириш имконияти пайдо бўлади.

Патруль-пост хизмати логотипи туширилган ушбу велосипедлар ходимларнинг иш қуроллари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар учун мўлжалланган махсус қутича билан жиҳозланган.

Мавзуга оид