Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1”нинг Австрия Гран-приси ғолиби маълум бўлди
Фото: Hoch Zwei/globallookpress.com
“Формула-1”нинг 9-босқичи – Австрия Гран-присида “Ред Булл” жамоаси пойгачиси Макс Ферстаппен ғолиб бўлди.
2-3-ўринларни “Феррари” вакиллари Кими Райкконен ва Себастьян Феттель эгаллаган.
Феттель ушбу босқич якунларига кўра пойга етакчиси Льюис Хэмилтондан 1 балл ўтиб, 146 балл билан умумий ҳисобда яна 1-ўринга кўтарилиб олди. Хэмилтон ҳисобида эса 145 балл бор. 3-ўринни 101 балл билан Райкконен эгалламоқда. Гран-при ғолиби Ферстаппен эса 93 балл билан 5-ўринни эгалламоқда.
Пойганинг навбатдаги босқичи Буюк Британиянинг Сильверстоунида 6-8 июль кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
17:07 / 25.11.2024