Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда 12 соатлик иш куни пайдо бўлишига қарши намойишлар авж олмоқда
Австрия ҳукуматининг бир суткада 12 соат ишлашни қонунийлаштириш таклифига қарши норозилик билдираётган намойишчилар сони 80 мингдан ошди.
DW нашрининг ёзишича, пойтахт Вена марказига йиғилган салкам 100 минг аҳоли вакиллари бир ҳафтада 60 соат ишлаш, шунингдек, суткасига 12 соат ишлаш ҳуқуқи пайдо бўлишига қарши бўлмоқда.
«Биз ҳар қандай йўл билан бўлса-да, намойишларни давом эттирамиз», - дейди Австрия Касаба уюшмалари федерацияси президенти Вольфганг Кациан.
Кациан ва марказга йиғилган намойишчилар ушбу масала референдум орқали ҳал этилишини талаб қилмоқда.
Айни пайтда мамлакат қонунчилигига кўра, бир суткада 8 соатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда маҳаллий ҳокимият компаниялар ишчиларига 10 соатгача ишлашга рухсат беради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026